Тошкент шаҳрида 77-йўналишда ҳаракатланувчи “Мерседес” автобуси ҳайдовчиси Адҳам Тўлаганов Катта Хирмонтепа кўчасида пиёдани уриб юборган.

“Пойтахт транспорти” нашри билдиришича, йўл-транспорт ҳодисасида қаттиқ жароҳатланган йўловчи шифохонада вафот этган.

Қайд этилишича, марҳум йўловчи йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган эди. Қолаверса, у ўша пайтда маст ҳолатда бўлган.