Тошкентдаги Мирзо Улуғбек шоҳкўчасида “тозалаш ишлари” ўтказилди

Ўзбекистон 28 Июль 2015 6605

25 июль куни Тошкентнинг Мирзо Улуғбек ва Мустақиллик шоҳкўчалари кесишган чорраҳада “Буюк ипак йўли” метроси ёнидаги уйларга туташ ва собиқ “Светлана” гастрономи ўрнида қурилган дўконлар ва бошқа объектлар, жумладан кечалари маҳаллий аҳоли келиб, салқинидан хушнуд бўладиган фаввора ҳам олиб ташланди. Фавворалар ва дўконлар ўрнига нима қурилиши ҳанузгача номаълум.

“Айтгандимку, сенга ҳеч нарсани олиб чиқиш керак эмас эди!” деб айтмоқда “Буюк ипак йўли” метросидаги дўконлардан бирининг ходими шеригига.

Кечаси собиқ “Светлана” гастрономи ўрнидаги дўконлар эгалари ўзлари эгаллаб турган жойларни зудлик билан бўшатиш ҳақида ҳокимиятнинг буйруғини олдилар.

Кечаси билан дўкондаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва қурилмалар дўкондан олиб чиқилди, вивескалар олиб ташланди ва эрталаб ҳамма нарса жойида қолиши маълум қилинди. Бироқ энди ишонч қолмади.

“Эҳтимол кимдир тозалаш ишлари ўтказишга буйруқ берган бўлса керак, бироқ уни нотўғри тушунишган” деб айтмоқда тадбиркорлардан бири.

“Ҳаммани йиғиб, вазиятни тушунтиришса бўларди, ҳаммамиз одаммиз, тушунган бўлардик”, деб айтмоқда яна бошқа бир тадбиркор.

“Шок терапияси”, демоқда бошқа бир тадбиркор аёл.

Кечга яқин “Буюк ипак йўли” ва “Рассомлар” бекатларига (жами 4та бекат – Мирзо Улуғбек шоҳкўчасининг ҳар бир томонидан иккитадан бекат) барча шаҳар коммунал хизматлари техникаси олиб келинди.

Кейинги кун эрталабдан (кечаси одамларни ташвишлантиришни исташмаган кўринади) ғиштли бекатларни бузиш бошланди ва 9:00 га келиб улар ўрнида бир уюм қурилиш чиқиндисигина қолди.

Ушбу бекатлардан ўтадиган автобусларда бу бекатлар ёпилгани ва йўловчиларга “Кимё институти” ва “Политология институти”да чиқиш тавсия қилинган эълонлар жойлаштирилди.

Шоҳкўча бўйлаб жойлашган турар-жой биноларининг биринчи қаватларидаги дўконлар эгаларига вивескаларни олиб ташлаш, “Светлана”га туташган дўконлар эгаларига эса чиқиб кетиш буюрилган.

Фақатгина банк филиалларига тегилмаган. Тадбикорларнинг айтишича, бу ерда фақатгина офисларни қолдиришга қарор қилинган.

“Шок, ҳақиқий шок”, деб айтмоқда бу ерда 10 йилдан ортиқ ишлаган дўконлардан бирининг эгаси. У буёғига нима қилишга боши қотган. Товон пули тўлаш ҳақидаги саволга истеҳзоли кулиб қўйди.

“Ободонлаштириш ишлари билан шуғулланмоқдамиз, ҳудудни тартибга келтирмоқдамиз”, деб айтди вазиятни кузатаётган, кўринишича шаҳар ёки туман маъмурияти ходимларидан бири бўлган киши.
Дўконлар бўладими-йўқми фақатгина шаҳар ҳокимиятидагиларга аён, бироқ у ерда ўз режалари билан аҳоли ва тадбиркорлар билан очиқчасига бўлишиш одат қилинмаган.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 33889 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13282 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 88155 Ўзбекистон
Бир кунлик тўй бир умрлик азоб келтирмасин!
22:30 105 Жамият
Европа Лигаси гуруҳ босқичи иштирокчилари учун мукофот пуллари эълон қилинди
22:25 207 Спорт
Янги купюра нарх-навога ўз таъсирини ўтказадими?
Дайжест: Навбатдаги видеоселектор, Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик, ЙПХ ходимларига Honda ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
22:15 511 Жаҳон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:10 512 Спорт
Президент видеоселекторда ички ишлар органлари вакиллари билан соҳа ислоҳотларини муҳокама қилди
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:55 1742 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар