Volkswagen компанияси дунёнинг энг йирик автомобилсозлик компанияси Toyota’дан ўзиб кетди

Технология 28 Июль 2015 2783

Япониянинг энг йирик автоконцерни Toyota ўтган пайшанба, 23 июль куни январ-июнь ойларида 5,02 млн та автомобиль сотганини эълон қилди. Бу ўтган йилги кўрсаткичдан 1,5 фоиз камроқни ташкил қилди. Бу орада Volkswagen компанияси 5,4 млн та автомобиль сотган. Олти ой натижасига кўра савдоларга ривожланаётган бозорлардаги секинлашиш ва Японияда мини-карларга солиқнинг ошганлиги таъсир қилган.

Германиянинг Volkswagen концерни Мартин Винтеркорн бошчилигидаги 8 йил ичида янги брендлар ва заводлар ҳам Хитойдаги кучли ўсиш ҳисобига ўз фаолияти миқёсларини кенгайтирди.

VWга кирувчи гуруҳ, шу жумладан Audi ва Porsche премиал маркалари автомобилларининг сотилиши шу давр мобайнида 2 мартадан кўпроққа ошди ва ўтган йили 10 млн донадан ошиб кетди. Шу билан бирга даромад 3 маротаба, яъни 12,7 млрд еврогача ошиб кетди.

“VW асосий автобозорлар пасайишни бошидан ўтказаётган ҳозирги мураккаб пайтда сотилган автомобиллар миқдори бўйича етакчиликни қўлга киритди. Компания агар юқори поғонани сақлаб қолишни истаса, Хитойдаги пасайиш шароитида бардош беришига тўғри келади”, деб айтмоқда Center of Automotive Management таҳлилий маркази раҳбари Штефан Братцель.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 47677 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 64248 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34870 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19874 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75591 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60414 Жамият
Франция Трампнинг Афғонистон бўйича қарорини қўллаб-қувватлади
18:56 14 Жаҳон
Ўзбекистонда ўзиучар қурилмалардан фойдаланиш корхонаси ташкил этилади
Ҳамза Жумаев телевидениега қайтди
18:38 2332 Жамият
АҚШ миллий разведкаси собиқ раҳбари: Трампнинг Финиксдаги чиқиши кишини қўрқитмоқда
18:33 789 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар