Сувга трамплиндан сакраш бўйича хитойлик спортчи Сии Се 2015 йилда Қозонда ўтказилган сув спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатида олган олтин медалининг сифатсиз эканлигидан шикоят қилди.

Спортчи медалнинг орқа томонида тасвирланган бўртиб чиққан жаҳон харитасининг тўғрилигига шубҳа билдирди. Хусусан, унга харитада Хитойнинг тасвирланган ўрни ёқмади. Се мусобақалар ташкилотчиларидан ўзининг медалини бошқасига алмаштириб беришни сўради.

Мусобақалар ташкилий қўмитасида спортчига ўзининг медалини АҚШлик Майк Хиксоннинг бронза медали билан солиштиришни таклиф қилди. Хитойлик ҳеч қандай фарқларни аниқламади, бироқ унинг олтин медали алмаштириб берилди.

Қозондаги жаҳон чемпионатида берилган медаллар “Сув чуқурлиги” услубида бажарилган. Бу ғоя муаллифлари ўз олдиларига суюқлик эффектини бериш вазифасини қўйган эдилар. Медалнинг бир томонида чемпионат рамзи, иккинчи томонида эса жаҳон харитаси тасвирлан ва Сузиш спорти бўйича халқаро федерациянинг инглиз тилидаги қисқартмаси – FINA ёзилган.