Apple BMW`нинг i3 модели базасида электромобил ишлаб чиқаради

Технология 29 Июль 2015 1361

Apple компанияси BMW билан концерннинг i3 модели базасида электромобил ишлаб чиқариш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Manager Magazin хабар бермоқда.

Манбада ёзилишича, Купертинода жойлашган компания автомобилсозлик саноатига жиддий қизиқиш билдириб келмоқда. Шу маънода улар 2015 йилнинг февралидан бошлаб Titan лойиҳасини ишга туширди ва ҳозирда бу лойиҳа устида 100га яқин мутахассислар иш олиб боришмоқда.

Apple аллақачон автосаноат вакилларининг учун дастури таъминот сифатида CarPlay иловасини ишга туширган.

Компаниянинг BMW билан музокаралари 2014 йилнинг кузида бошланганди. Бироқ маълум сабабларга кўра унинг муддати кечиктирилганди.

Кўпроқ янгиликлар