Францияда талаба-археологлар кўнгиллилар билан биргаликда Европадаги энг қадимий одам қолдиқлари – 560 минг йиллик тишни топишди, деб хабар бермоқда Express газетаси.

Топилма Франциянинг жанубида жойлашган Перпиньян шаҳри яқинидаги Кон д'Араго ғорида топилди. Тиш “Араго-149” деб номланди, бу тиш Европа ҳудудида топилган одам қолдиқларидан энг қадимийси бўлди. Қолдиқнинг ёши 1971 йилда Тотавелда топилган одамнинг ёшидан 100 минг йилга каттароқлиги аниқланди.

Тиш кўринишича катта одамга тегишли бўлган, бироқ унинг жинсини аниқлашнинг имкони бўлмаган. Топилма олимларга илк европаликларнинг тузилиши ҳақида кўпроқ фактларни тушунишга ёрдам беради.

Шу йилнинг январь ойида ибтидоий одамнинг янги кўриниши топилган эди. Топилмалар Тайваннинг ғарбий соҳилидаги Пэнху ороллари ҳудудида балиқчилар тўрига илиниб қолганда топилган. Уларнинг ёши 10 мингдан 19 минггача йилни ташкил қилади.