Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Арсен Венгер клуб раҳбариятидан "Барселона" ярим ҳимоячиси Серхио Бускетсни сотиб олиш учун пул ажратишни сўради.

Франциялик мураббий 27 ёшли футболчи ёрдамида ярим ҳимояни мустаҳкамламоқчи. Лондонликлар бу борада Бускетснинг фикри билан қизиқмоқдалар.

Эслатиб ўтамиз, Серхио Бускетс яқинда "Барселона" билан шартномасини 2019 йилга қадар давом этадиган қилиб узайтирган эди.