"Арсенал" "Аякс"нинг 16 ёшли ҳужумчиси билан шартнома имзолади

Спорт 29 Июль 2015 1465

Лондоннинг "Арсенал" жамоаси Амстердамнинг "Аякс" жамоасидан 16 ёшли голландиялик ҳужумчиси Доньел Маленни трансфер қилди. Бу ҳақда "Аякс"нинг расмий сайтида маълум қилинган.

Доньел Мален ўтган мавсумда "Аякс" ёшлари таркибида ҳаракат қилганди. У Голландия ёшлар терма жамоасида ҳам ҳаракат қилган бўлиб, ўз ҳисобига гол ёзиб қўйишга ҳам муваффақ бўлган.

Ёш футболчига "Аякс"нинг асосий таркибига ўтиш варианти бўлганига қарамасдан у "Арсенал" клубини танлаган.

Маълумот учун, Доньел Маленнинг агенти Златан Иброҳимович, Поль Погба ва Марио Балотелли каби юлдузлар билан ишлайдиган Мино Райола ҳисобланади.

Кўпроқ янгиликлар