29 июль куни "Халқаро чемпионлар кубоги" доирасида "Барселона" ва "Челси" жамоалари ўртасида ўтказилган (2:2) ўйин вақтида каталонияликлар ҳимоячиси Дуглас Перрейра оғир жароҳат олди.

24 ёшли ушбу бразилиялик ҳимоячи ўйиннинг 25 дақиқасида бел қисмидан жароҳат олиб, ўйинни давом эттира олмаслиги маълум бўлди ҳамда унинг ўрнига Серхио Роберто майдонга туширилди.

Sport.es нашри хабарига кўра, эндиликда бу футболчи 2 ойгача футбол ўйнай олмайди.