Барселонанинг сергавжум бўлган Рамба туманида юз берган отишмада камида икки киши яраланди, деб хабар бермоқда Diario De Sevilla нашри.

Бир киши ўқотар жароҳат, иккинчиси пичоқдан жароҳат олган.

Полиция маълумотларига кўра, жиноятчилар Silken Hotel меҳмонхонаси мижозларига қарата ўқ узган. Бу жиноятни амалга оширган 2 нафар босқинчи яқин орадаги савдо марказида беркинишга уринган, бироқ полиция уларни қўлга олишга муваффақ бўлди.