Россия баскетбол федерацияси идорасига Халқаро баскетбол федерацияси – FIBA’дан Россиянинг барча терма жамоалари халқаро мусобақалардан четлатилгани ҳақида мактуб келиб тушди.

Бунга Россия баскетбол федерациясидаги можаролар ва навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов анжуманининг белгиланиши сабаб бўлди.

Шу тариқа, баскетбол бўйича 16 ёшгача ва асосий Россия эркаклар ва аёллар терма жамоалари яқин орада можаролар барҳам топмаса, Европа чемпионатида иштирок этмаслиги мумкин.

Аввалроқ FIBA Россия спорт вазирлигидан Россия баскетболидаги муаммолар бўйича тушунтириш беришни талаб қилган эди. Федерацияда унга қарши суд даъвоси бўйича муаммолар юзага келди. Суд даъвоси Москва шаҳри Хамовнич туман суди томонидан қондирилди ва суд РБФ зиммасига 60 кун ичида ташкилотнинг янги раҳбари сайланиши керак бўлган анжуманни ўтказиш мажбуриятини қўйди.