БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармаси матбуот котиби Сесиль Пуйи берган маълумотга қараганда, Украинадаги ихтилоф оқибатида қарийб 7 минг киши ҳалок бўлди, 17 минг киши азият чекди. РИА Новости агентлигининг маълум қилишича, бу охирги 15 ойга оид маълумотлардир.

“2014 йил апрелининг ўрталаридан 2015 йилнинг 27 июлига қадар бўлган даврда Украина шарқидаги ихтилоф зонасида 6 832 киши ҳалок бўлди ва 17 087 киши жароҳатланди. Бу маълумотлар географик нуқталар ва алоҳида вақт бўлакларига оид маълумотларнинг йўқлиги боис тўлиқ эмас. БМТнинг фикрича, қурбонларнинг ҳақиқий миқдори бир қадар кўпроқдир”, – деди Пуйи хоним.

Таъкидланишича, ушбу рақамлар ўз ичига Малайзиянинг Boeing самолётидаги 298 нафар қурбонни ҳам ўз ичига олади.