Бош вазирнинг янги ўринбосари ёшлар сиёсати департаментини назорат қилади

Ўзбекистон 29 Июль 2015 10510

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасида Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари комплекси ўрнида икки янги комплекс яратилди. Бу ҳақда ҳукуматдаги манбаларига асосланган ҳолда "Газета.уз" нашри хабар берган.

Шу тариқа, эндиликда бош вазирнинг олти нафар ўринбосари ўрнига етти нафар ўринбосари мавжуд.

Айни дамда, юқорида қайд этилган комплекс ўрнида Ёшларга оид сиёсат, таълим, маданият ва спорт масалалари комплекси ҳамда Соғликни сақлаш, экология ва инсон ҳаёти сифати масалалари комлекси пайдо бўлган.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Президентининг янги комлекслар яратиш тўғрисидаги қарори 23 июль куни имзоланган. Жорий ҳафта давомида Баҳодир Ҳодиев Ёшларга оид сиёсат, таълим, маданият ва спорт масалалари комплекси раҳбари ҳамда бош вазир ўринбосари сифатида таништирилиши кутилади.

Соғликни сақлаш, экология ва инсон ҳаёти сифати масалалари комлексини эса 2012 йилдан шу вақтгача Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари комплекси раҳбари ва бош вазир ўринбосари сифатида фаолият кўрсатиб келган Адҳам Икрамов Ильҳамович бошқаради.

Маълумот учун, Баҳодир Ҳодиев Тошкент Давлат Иқтисодиёт университетининг собиқ ректори ҳисобланиб, 2010-2014 йиллар мобайнида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида ишлаган. Шу кунгача Президент қошида фан, таълим ва маданият масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси сифатида фаолият кўрсатиб келаётганди.

Қайд этиш жоизки, давлат порталида Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси таркибидаги бу ўзгаришлар ўз ифодасини топмаган.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 44840 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15233 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 95031 Ўзбекистон
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
08:05 11 Жаҳон
Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди
08:01 83 Жаҳон
Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширилди
07:08 1190 Жаҳон
Барселонадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
07:03 1333 Жаҳон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 2865 Жаҳон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
00:24 1839 Жамият
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 3175 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар