Чуст дўппилари хорижга экспорт қилинмоқда

Ўзбекистон 29 Июль 2015 3018

Ўзбек дўппилари хорижлик сайёҳлар қизиқишига сабаб бўлиб келмоқда ва эндиликда улар экспорт қилинмоқда, деб ёзади «Бизнес Дэйли» нашри.

«Ҳунарманд» халқ усталари уюшмасининг Наманган вилоят бўлими бошлиғи Икромжон Каримов уюшманинг яратилган янги интернет сайтида бу ҳақида маълумот бериб ўтган. Унинг фикрича, ҳозирда МДҲ ва узоқ хориж мамлакати сайёҳлари ўзбек усталарининг ижод маҳсулига катта қизиқиш билан қараб келишмоқда.

Яратилган янги сайтда ҳунармандлар ўз маҳсулотларини реклама қилиши, сотиши учун имкониятлар яратилган. Эндиликда ҳунармандлар бу сайт орқали дўппиларини хорижликларга экспорт қилиш имкониятига ҳам эга бўлишади.

Кўпроқ янгиликлар