Москванинг ЦСКА клуби ўз майдонида Чемпионлар Лигаси саралаш босқичининг 3-раундида Праганинг “Спарта” клубини юта олмади. Учрашув 2:2 ҳисобида дуранг натижа билан якунланди. ЦСКА сафида Алан Дзагоев ва Зоран Тошич ўз ҳисобларига биттадан гол ёзиб қўйдилар. ЦСКА ўйинчиси Натхо 29-дақиқада белгиланган 11 метрлик жарима тўпини бажара олмади.

Чемпионлар Лигаси. 3-саралаш раунди. 1-учрашув

ЦСКА (Москва, Россия) – «Спарта» (Прага, Чехия) – 2:2.
Голлар: Дзагоев, 14; Тошич, 53 – Фатай, 15; Крейчи, 57.
Огоҳлантиришлар: Тошич, 52; Натхо, 86; Вернблум, 86; Страндберг, 90 – Голек, 31; Крейчи, 44; Фатай, 45+1; Матейовски, 68.

Жавоб учрашуви 5 августда Прагада бўлиб ўтади.