"Формула-1" автопойгачиси "Top Gear" теледастурининг янги бошловчиси бўлиши мумкин

Спорт 29 Июль 2015 771

"Формула-1" автопойгачиси Женсон Баттон ("Макларен" жамоаси) автомобиллар ҳақидаги "Top Gear" теледастурида бошловчилик қилиши мумкин.

"Би-би-си" телеканали таркибидаги бу кўрсатувнинг собиқ муаллифи Жереми Кларксон ишдан кетганидан кейин унинг ўрнига муносиб номзод ҳали топилмаяпти.

Манбанинг ёзишича, ўз фаолиятини якунлаётган Женсон Баттоннинг кўрсатувда муаллифлик қилиши яқин вақт ичида эълон қилинади.

Қайд этиш керакки, телеканал раҳбарияти бу бўйича изоҳ бермаган.

Кўпроқ янгиликлар