General Motors ривожланаётган давлатларга мўлжалланган автомобиллар қаторини яратиш учун 5 млрд доллар сармоя киритади

Технология 29 Июль 2015 2090

АҚШнинг General Motors автомобилсозлик компанияси Chevrolet бренди остида энг жадал ўсаётган бозорлар учун янги автомобиллар қаторини яратиш ва Хитойнинг SAIC Motor компанияси билан ҳамкорликни кенгайтириш учун 5 млрд доллар сармоя киритишни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда Financial Times нашри.

Нашр маълумотларига кўра, GM ва SAIC умуман янги автомобиллар концепциясини ва маҳаллий шароитда ишлаб чиқарилган максимал кўпроқ миқдордаги бутловчи қисмлардан тўртта давлатда (Хитой, Бразилия, Ҳиндистон ва Мексика) йиғилувчи машиналар учун двигателлар яратмоқчи.

2019 йилдан янги моделлар GM томонидан ривожланаётган давлатларда сотилаётган B ва С синфидаги автомобилларнинг ўрнини босади. GM ва SAIC 2030 йил охиригача ушбу янги моделларни йилига 2 млн дона миқдорида сотишни кутмоқда. Шу билан бирга, ушбу компаниялар янги автомобилларни АҚШ ва Европага экспорт қилишни режалаштирмаяпти.

GM президенти Дэн Амманнинг айтишича, концерн Россия, Индонезия ва Таиланддаги фаолиятини қисқартирмоқчи, чунки бу давлатларда юқори рентабелликни таъминлаш жуда ҳам мураккаб.

GM’да 2030 йилгача ривожланаётган давлатлар дунё бўйлаб енгил автомобиллар савдосининг 88 фоиз ўсишини таъминлайди, деб ҳисобланмоқда.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 47677 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 64248 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34870 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19874 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75591 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60414 Жамият
Франция Трампнинг Афғонистон бўйича қарорини қўллаб-қувватлади
18:56 14 Жаҳон
Ўзбекистонда ўзиучар қурилмалардан фойдаланиш корхонаси ташкил этилади
Ҳамза Жумаев телевидениега қайтди
18:38 2332 Жамият
АҚШ миллий разведкаси собиқ раҳбари: Трампнинг Финиксдаги чиқиши кишини қўрқитмоқда
18:33 789 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар