Google компанияси синтетик гўшт ишлаб чиқарувчи Impossible Foods компаниясини сотиб олмоқчи бўлди, деб хабар бермоқда The Next Web нашри.

Impossible Foods компанияси вегетариан ва веган бургерлари учун синтетик гўшт ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Компания ривожланишининг турли босқичларида унга Билл Гейтс ва Google’нинг ижрочи директори Тони Фаддел сармоя киритган.

Google компанияси Impossible Foods асосчиларига 200-300 млн доллар таклиф қилди, бироқ рад жавобини олди. Дўконларда Impossible Foods ишлаб чиқарган биринчи синтетик чизбургерлар кейинги йилнинг бошланишигача сотувга чиқарилиши режалаштирилган.