Режиссёр Женнифер Нельсоннинг адвокатлари Happy Birthday to You қўшиғидан муаллифлик ҳуқуқини олиб ташлаш имкониятини берадиган исбот-далиллар топишди. Бу ҳақда The New York Times нашри ёзмоқда.

Женнифер Нельсон 2013 йили қўшиқнинг муаллифлик ҳуқуқига эга шахсларни судга бериб, улардан қўшиқнинг ҳужжатли фильмда ишлатилгани учун 1.5 млн доллар талаб қилган эди.

Копирайт эгалари Warner/Chappell XIX аср табрик қўшиғининг фильмлар ва телешоуларда қўлланилишидан 2 млн доллар пул олишади.

Суд эшитуви 29 июль куни Лос-Анжелесда бўлиб ўтади. Адвокатларнинг таъкидлашича, қўшиқ 1922 йилдан буён муаллифлик ҳуқуқи тўғрисидаги қонун билан ҳимояланмаган.