Жанубий Кореянинг Hyundai–Kia концерни жорий йил охирига қадар 11та тақдимот ўтказмоқчи. Бу ҳақда The Koren Car Blog маълумот бермоқда.
Hyundai янги авлод Equus, Elantra ва Accent/Solaris машиналарини, Genesis седанининг дизелли версиясини, шунингдек, Toyota Prius’га рақобатчи бўлиши кутилаётган гибрид автомобилни чиқаришни режалаштирмоқда. Ривожланаётган мамлакатларнинг бозорларига аллақачон Hyundai Creta машиналари чиқарилди. Айни пайтда уни Ҳиндистонда сотиб олиш мумкин, 2016 йилдан эса машина Россияда ҳам ишлаб чиқарила бошлайди.
Kia’нинг янгиликлари қуйидаги моделлардан иборат: янги авлод Sportage ва Optima, K5нинг кейинги авлоди, унинг гибрид (K5 Hybrid) ва тармоқдан қувватлантириувчи (К5 Plug-In Hybrid) версиялари – фақат Жанубий Корея учун, B тоифадаги янги гидрид кроссовер.