Италиянинг жанубида жойлашган Модуньо шаҳридаги пиротехник буюмлар ишлаб чиқарувчи фабрикадаги портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 10 кишига етди.

Ўтган жума, 24 июлда фабрикада маҳаллий вақт билан 12:30 да автофургонга пиротехник буюмлар ортилаётган пайтда катта кучдаги портлаш юз берди. Портлаш оқибатида кучли ёнғин бошланган. Ёнғинни уч кун давомида ўчиришнинг иложи бўлмаган.Фожиа юз берган кун 7 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди. Кейин кунларда олинган жароҳатлардан яна киши ҳалок бўлган.

Tgcom24 телеканалининг маълум қилишича, Неаполдаги Cardarelli шифохонасида оғир куйишлардан фабриканинг эгаларидан бири Винченцо Брушелла ҳам вафот этди.
Айни пайтда шифохонада яна икки нафар жабрланувчи қолмоқда.

Бари вилояти прокуратураси ушбу фожианинг барча тафсилотларини тергов қилмоқда. Маълум бўлишича, терговчилар фабриканинг тирик қолган ягона эгаси Антонио Брушеллега айблов қўйишмоқчи.

1959 йилда ҳам шу фабрикада шунга ўхшаш портлаш юз берган эди. Ўшанда 7 киши, жумладан Брушелла оиласининг 5 нафар аъзоси ҳалок бўлган эди.