Кичик Каддафининг рафиқаси эри қатл қилинмаслигини сўрамоқда

Жаҳон 29 Июль 2015 3047

Ливиянинг собиқ раҳбари Муаммар Каддафининг ўғли Сайфулислом ўлим жазосига ҳукм қилинганидан сўнг унинг рафиқаси Надежда Боднар ушбу ҳукм фақат қоғозда қолишидан умид қилмоқда.
“У Африкада, мен эса Украинада эканлигим боис мен ҳаммасини бошқалар каби ОАВ орқали билмоқдаман. Умид қиламанки, эълон қилинган ушбу ҳукм фақат қоғозда қолади, унинг де-факто ижро этилишини истамас эдим. Улар инсонийликка қарши бормайди ва эримни ўлдирмайди деган умиддаман”, – деди Боднар хоним Латвиянинг Baltkom радиостанциясига берган интервьюсида.
Шунингдек, у Сайфулислом Каддафи билан охирги марта бир неча йил муқаддам Украинада кўришганини айтиб ўтди:
“Охирги марта мен уни Украинада бир неча йил муқаддам кўрган эдим. 2010 йили Одессада. Шундан сўнг ҳаммаси бошланди, бизнинг ўзимизда ҳам ихтилоф бошланди, биз бир неча маротаба телефон орқали суҳбатлашдик, кейин эса у ғойиб бўлди, ва шундан сўнг мен уни қидиришга ҳаракат қилмадим, чунки бу мен ва менинг фарзандларим учун хавфсиз бўлмас эди”.
Боднарнинг фикрича, Сайфулислом ўз сиёсий фаолияти давомида Ливияни дунёвий давлатга айлантиришга ҳаракат қилган.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 46456 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7266 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18565 Ўзбекистон
Президент Бекободга Олмалиқ билан мусобақалашишни таклиф қилди
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади?
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Boeing 767 Full-flight симуляторини ишга туширди
Тожикистон 2020 йилда электр энергияси экспортидан 120 миллион доллар фойда қилмоқчи
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил сайёр қабулларни амалга ошириши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2017 йилда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишига 2,12 трлн сўм йўналтирилади
«Арсенал»ни сотиб олмоқчи бўлаётган миллиардер биринчи галда Венгерни ҳайдамоқчи
17:05 1666 Спорт
Кўпроқ янгиликлар