Кремль Москва жомеъ масжидининг очилишига ислом давлатлари етакчиларининг келиши ҳақидаги маълумотга эга эмас, деб Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковга иқтибос келтирган ҳолда “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Аввалроқ ОАВлар 2015 йилнинг 23 сентябрида масжиднинг очилишига АҚШ, Туркия, Ҳиндистон, Чад, Судан, Ливия ва Ироқ делегациялари келишини тасдиқлаган эди.

Москва жомеъ масжиди Москвадаги энг қадимий масжидлардан бўлиб, 1904 йилда қурилган. 2005 йилнинг майида уни тўлиқ бузиб, янгидан қуришга қарор қилинган эди.