Малайзия ва Сингаупр давлатлари 2028 ёки 2032 йилларда ўтказиладиган ёзги Олимпиада ўйинларини биргаликда ўтказиш учун ариза топширишлари мумкин. Малайзия олимпия кенгаши раҳбари Тунку Имраннинг маълум қилишича, бу масала Сингапурлик ҳамкасблар билан муҳокама қилинган.
“Мен Сингапур Миллий олимпия қўмитаси ҳамда парламент аъзоларининг бир неча нафари билан ушбу масала юзасидан мулоқот олиб бордим. Айни дамда 2024 йилги Олимпиада ўйинлари мезбонлиги учун ариза топширишга бироз кеч ва шу боис ҳам биз 2028 ёхуд 2032 йиллардаги Олимпиада ўйинлари мезбонлиги учун даъвогарлик қилишимиз мумкин, - дейди Тунку Имран.

Ўз навбатида Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах ҳам Олимпиада ўйинлари қачонлардир Жанубий-Шарқий Осиёда ўтишига ишонч билдирди.

Olamsport.com / Шавкат Жалилов тайёрлади