Аргентиналик собиқ футболчи ва мураббий Диего Армандо Марадона ўзининг ФИФА раҳбарлиги учун сайловда иштирок этиш истаги ҳақида маълум қилди.

"Мен ФИФАга БААдаги одамлар учун, бу давлатда менга иш беришгани ва оилам билан бирга бахтли яшашга имкон яратиб беришгани учун қайтишга қарор қилдим. Мен ҳеч кимдан қасос олиш ниятида эмасман. Мен Африка футболининг аҳволи Аргентинанинг чекка тумани Сантьяго-дель-Эстеродагидан ҳам ёмонлиги учун ва шундай муаммоларни ҳал қилиш ташкилотга қайтмоқчиман. Ташкилотда порахўрлик ва ўғрилик авж олиб кетган", дейди 1986 йилги мундиал чемпиони AS нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, ФИФА президентлиги учун сайлов 2016 йилнинг 26 февралида бўлиб ўтади. Ҳозиргача, УЕФАнинг амалдаги президенти Мишель Платини ҳамда бразилиялик мураббий Зико сайловда қатнашиши ҳақида хабар қилинган.