Мексика терма жамоаси мураббийи журналистни ургани учун ишдан бўшатилди

Спорт 29 Июль 2015 1430

Мексика терма жамоаси бош мураббийи Мигель Эррера истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда Мексика футбол федерациясининг расмий сайтида маълум қилинган.

Бундай қарор қабул қилинишига Филадельфия аэропортида мураббий ўзини номуносиб тутган ҳолда журналистлардан бирига ҳужум қилгани сабаб бўлган.

Аниқлик киритилишича, мураббий Мексика терма жамоаси билан АҚШда ўтказилган КОНКАКАФ кубогидаги ғолибликдан кейин юртга қайтаётганида йўлидан чиққан журналистлардан бирига қаттиқ мушт тушириб, уни олдидан ҳайдаган.

Маълумот учун, Эррера 2013 йилнинг октябридан буён Мексика терма жамоасида бош мураббий сифатида ишлаб, 2014 йилги мундиалда жамоани чорак финалгача олиб чиққанди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14340 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11517 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47003 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8374 Ўзбекистон
«Ўзбекистон 24» телеканали раҳбари ўзгарди
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 295 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 1582 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 1803 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар