Motorola компанияси иккита Moto X ва Moto G смартфонларини намойиш қилди

Технология 29 Июль 2015 1872

Motorola компанияси янгиланган смартфонлар қаторини намойиш қилди. Бу қаторга иккита Moto X смартфони киритилди. Бу ҳақда GSMArena маълум қилди.

Moto X нинг ушбу версиялари Style ва Play номини олди. Moto X Style – юқори даражадаги модель бўлиб, 5,7 дюймли 2560х1440 нуқта кўрсатиш қобилиятига эга дисплей билан жиҳозланган. Смартфон Qualcom Snapdragon 808 процессори, 3 Гб оператив хотира, 4К форматида видео ёзиш имкониятига эга 21 Мп ли камера ва тез зарядланиш функциясига эга 3000 мА-соат аккумулятори билан жиҳозланган. Смартфон нархи АҚШда 399 долларни ташкил қилади.

Moto X Play 5,5 дюймли FullHD-дисплейига эга камроқ қувватлироқ модификация бўлиб, Qualcomm Snapdragon 615 процессори, 2 Гб тезкор хотира ва FullHD фррматда видео ёзиш имкониятига эга 21 МП ли камера билан жиҳозланган. Смартфон аккумулятори 3630 мА-соат ҳажмга эга. Смартфон нархи 299 долларни ташкил қилади.

Ўртача нарх сегментидаги Moto G смартфони 1280х720 нуқта кўрсатиш қобилиятига эга 5-дюймли дисплей, Qualcomm Snapdragon 410 процессори ва 13 Мп ли камера билан жиҳозланган. Аккумулятор сиғими 2470 мА-соатни ташқил қилади. Бундан ташқари, Moto G смартфони IPx7 стандарти бўйича намликдан сақлаш ҳимоясига эга. Қурилманинг нархи 8 Гб ли версияси учун 180 долларни ва 16 Гб ли версияси учун 220 долларни ташкил қилади.

Кўпроқ янгиликлар