Бироз олдинроқ, Саудия Арабистонининг "Ал-Иттиҳод" жамоасига ўтган Салли Мунтарининг маоши миқдори маълум қилинди.

Ушбу 30 ёшли ганалик ярим ҳимоячига саудияликлар йилига 7 млн евродан иборат маош тайинлашган.

Шунингдек, "Милан" ушбу футболчи билан шартномани бир томонлама бузгани учун 2 млн евро миқдоридаги товон пули тўлаган.

Маълумот учун, Мунтари охирги 4 мавсумда Италиянинг "Милан" жамоасида ҳаракат қилди. Охирги мавсумда у 16та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урган. У янги жамоаси билан 2 йиллик шартнома имзолаган.