АҚШ коинот агентлиги NASA ўз сайтида Қрим Россия ҳудуди экани айтилган видеороликни жойлаштирди.

Бу билан NASA Крим Россия ҳудуди эканлигини тан олган. Бундан коинот агентлиги томонидан чоп этилган 25 сониялик видеоролик гувоҳлик беради. Видеода дастлаб Қрим осмон жисмларини кузатиш учун бутун сайёрамиздаги энг қулай ва чиройли жой эканлиги айтилиб, яриморолнинг харитаси чиқади. Ролик охирида эса NASA’нинг логотипи ва унинг тагида “Қрим – бу Россия” (Crimea – it,s Russia) деган ёзув акс этган лавҳалар пайдо бўлади.

Агентлик сайтида ролик узоқ турмади, бироқ шу қисқа вақт ичида бутун интернет бўйлаб тарқлишга улгурди.

Видео фойдаланувчилар томонидан қизғин муҳокама қилинмоқда. Баъзилар бу ролик агентликнинг Россияга ён босувчи ходимлари томонидан атайлаб қилинган дейишмоқда, қолганлар ролик ҳақиқатан ҳам Россия билан коинотни тадқиқ қилишда фаол ҳамкорлик қилувчи NASA’га тегишли, деган фикрни билдирмоқдалар.

Шу билан биргаликда, бу ролик қалбаки деган фикрни билдираётганлар ҳам оз эмас.