НАТО Ўзбекистон зобитларига инглиз тилини ўргатиш дастурини бошлади

Ўзбекистон 29 Июль 2015 4080

Тошкентда Ўзбекистон қуролли кучлари зобитларига инглиз тилини ўргатишга қаратилган НАТО дастури кейинги ҳафтадан ишга туширилади. Танлов асосида ажратиб олинган 15 нафар зобит олти ойлик тажриба дастурида иштирок этади. Унда биринчи даражали эътибор ҳарбий терминологияга қаратилади.
НАТОнинг Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлик ва алоқалар бўйича вакили Александр Винников ва Ўзбекистон мудофаа вазирлиги қошидаги “Тинчлик йўлида ҳамкорлик” дастури бўйича тайёргарлик маркази раҳбари полковник Дўсниёзов 24 июль куни Тошкентда бўлиб ўтган маросимда дастурнинг очилишини эълон қилдилар.
“Бу дастур йил бошида бизнинг бюро томонидан Қирғизистонда бошланган эди, унинг асосий мақсади ўзбекистонлик зобитларнинг инглиз тили кўникмаларини ошириш, шу орқали Ўзбекистоннинг НАТО бўйича ҳамкорлари ҳамда турли халқаро тадбирлари иштирокини фаоллаштиришни таъминлашдир”, – деди Винников ўз чиқишида.

Кўпроқ янгиликлар