Оқ уй Сноуденни афв этишни рад этди

Жаҳон 29 Июль 2015 2653

АҚШ президенти маъмурияти АҚШ махсус хизматларининг собиқ ходими Эдвард Сноуденни афв этиш ҳақидаги илтимосномани рад этди, деб АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Лиза Монакога иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда Fortune нашри.

Монаконинг айтишича, Сноуден “авторитар давлатда яширинмасдан”, АҚШга суд олдида жавоб бериш учун келиши керак.

“Ҳозирда у ўз қилмишининг оқибатларидан қочиб юрибди”, деб ёзди Монако илтимосномага жавобан.

АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигини собиқ ходимининг авф этилиши ҳақидаги илтимоснома 2013 йилда юборилган ва 168 минг имзо йиққан эди.

Сноуден 2013 йилда Россияда сиёсий бошпана олган.

Аввалроқ адвокат Анатолий Кучерена АҚШ сиёсатчилари Сноуденга қарши хуруж қилишни бас қилсалар, у ватанига қайтишга тайёрлигини маълум қилган.

Кўпроқ янгиликлар