Ўзбекистон афғонистонликларга мактаб қуриб берди

Жаҳон 29 Июль 2015 6457

Афғонистон шимолида Ўзбекистон маблағлари ҳисобидан мактаб қурилди. Бу ҳақда ўзбекистонлик олим Шуҳрат Барлос ўзининг фейсбук саҳифаси орқали маълум қилган.


Унинг ёзишича, Балх вилояти, Мозори Шариф шаҳридаги бу янги мактаб "Ўзбекистон темир йўллари" Давлат акционерлик компаниясига тегишли "So'g'diyona Trans" корхонаси томонидан 2014 йилдан бери қурилаётган ва эндиликда бу ўрта таъли мактаби Афғонистон Маориф вазирлигига фойдаланишга топширилган.


Фейсбукка жойлаштирилган суратлардан бирида мактабга кириш қисмидаги ёзув акс этган бўлиб, унда ўзбек тилида, араб ва лотин ёзувларида «Ушбу мактаб Ўзбекистон халқидан Афғонистон халқига совға сифатида 2014 йилда қурилган», деб ёзилган.

Кўпроқ янгиликлар