Ўзбекистон халқ таълими вазирлигининг 2015 йил 21 июлидаги 18-мҳ қарори билан чет эл фуқароларининг ҳужжатларини республика умумтаълим муассасаларига топшириш ва кўриб чиқиш тартибига бир қатор ўзгартишлар киритилди. Бу ҳақда Norma.uz сайти хабар бермоқда.

Эндиликда мактабга кириш учун чет эл фуқаролари боланинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг мактабга қабул қилиш ҳақидаги мурожаатномасини тақдим этиши керак бўлади.

Илгари бундай ҳужжатни фақат болаларнинг ота-онаси тақдим этиши мумкин эди.
Ҳужжат билан яна бир қатор бошқа ўзгартишлар ҳам кучга кирди. У Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги тўпламининг 2015 йил 27 июлидаги 29-сонида расмий нашр қилиниши билан кучга киради.