Ўзбекистонда 2015 йил охиригача 77та янги маданият ва истироҳат боғлари яратилади

Ўзбекистон 29 Июль 2015 3074

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 29 декабридаги “2011-2015 йилларда маданият ва истироҳат боғлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига биноан 2015 йил охирига қадар 77та янги боғлар яратилади, 148 боғдан 105тасида реконструкция, 29тасида капитал ва 14тасида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Бу ҳақда “Правда Востока” газетаси ёзмоқда.
Айни пайтда дастур доирасида 90та маданият ва истироҳат боғида таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди, уларда 800та замонавий аттракцион ўрнатилди. Яна 80та боғда таъмирлаш ишлари давом этмоқда.
Мамлакат ҳудудида ишлаётган 225 боғда ёз мавсумида тайёргарлик ишлари амалга оширилди, бир қатор маърифий тадбирлар, концертлар, ижодий кечалар, болалар учун спорт мусобақалари ўтказилди.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 8285 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 8992 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9785 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 34949 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51612 Жамият
ОАВ: АҚШ Хитой фирмаларининг активларини музлатиб қўймоқда
12:24 10 Жаҳон
Ҳиндистон Олий суди мусулмон эркакларнинг «талоқ» сўзидан фойдаланишига вақтинчалик тақиқ қўйди
12:13 236 Жамият
Остона жараёни доирасидаги Сурия бўйича янги учрашув Остонада ўтказилмайди
12:10 182 Жаҳон
Тошкент вилояти аграрчилари қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланади
Ўзбекистонлик йигит АҚШдаги фильмлар танловида ғолиб бўлди
Кўпроқ янгиликлар