Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбида 2018 йилга қадар янги темир йўл линияси қурилади

Ўзбекистон 29 Июль 2015 6036

“Ўзбекистон темир йуллари” компанияси 2016-2017 йилларда 396,9 км лик “Навоий-Конимех-Мискен” темир йўл линиясини қуради.

Янги линия Бухоро, Хоразм ва Навоий вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси салоҳиятини тўлиқ ва самарали ўзлаштириш учун яратилмоқда.

Янги темир йўл магистралининг қурилиши икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда (2016-2017 йиллар) линиянинг тепловозда тортилувчи темир йўл таркиблари ҳаракатланиши учун мўлжалланган қисмини қуриш режалаштирилган. Бу босқичнинг қиймати 283,1 млн долларни ташкил қилади ва ички маблағлар ҳисобига молиялаштирилади.

Иккинчи босқичда (муддати ва қиймати кейинроқ белгиланади) Марказий Қизилқумдаги Кулжуқтоғ ва Овминзатоғ тоғ-руда массивлари захираларини ўзлаштириш натижасида минтақани кейинчалик электр таъминоти ҳисобига электрлаштириш режалаштирилган.

Янги қисм “Навоий-Учқудуқ-Султонуизтоғ-Нукус” темир йўл линияси билан “Мискен” станциясида бирлашади. Бу Ўзбекистондан шимолий йўналишда юк оқими унумдорлигини ошириш имконини беради.

342 км лик “Навоий-Учқудуқ-Султонуизтоғ-Нукус” темир йўл линияси 1996-2001 йилларда қурилган. Бу линия Туркманистонни четлаб ўтиб Ўзбекистоннинг иккита ғарбий вилояти – Навоий вилояти ва Қорақалпоғистонни бирлаштирган.

Бугунги кунда Ўзбекистондаги темир йўл алоқаларининг умумий узунлиги 4200 км ни ташкил қилади. Темир йўлга мамлакат ичидаги юк айланмасининг 60 фоизи ва экспорт ва импорт юк ташишлар умумий ҳажмининг деярли 80 фоизи тўғри келади.

Кўпроқ янгиликлар