Перудаги йўловчи автобуси ҳайдовчиси бошқарувни қўлдан бой бериши натижасида машина 10 м баландликдан сув ҳавзасига қулади. Peru21 порталининг ёзишича, бунинг натижасида 11 ҳалок бўлди, 40 киши яраланди.

Автобусда 80 киши бор эди. Ҳалокат сабабларидан бири, полициянинг фикрича, одамларнинг ҳаддан ортиқ кўплиги бўлиши мумкин.

Йўловчилар бир-бирига ҳавза қирғоғига етиб боришга ёрдам беришган. Унга қадар воқеа жойига қутқарувчилар етиб келган.