Платини ФИФА президентлиги учун сайловда иштирок этишини расман эълон қилди

Спорт 29 Июль 2015 1314

УЕФАнинг амалдаги раҳбари Мишель Платини ФИФА президентлиги учун сайловга ўз номзодини қўйиши ҳақида расман маълум қилди. Бу ҳақда УЕФА расмий сайтида эълон қилинган.

"Мен жуда кўп ўйлашлардан кейин, футболнинг ва ўзимнинг келажагим учун қарор қабул қилдим. Мен ФИФА раҳбарлигига сайлансам, сизларнинг кўмак ва қўллаб-қувватларишингиз билан иш олиб бораман.

Шундай вақтлар бўладики, ўз тақдирингни ўзинг ҳал қилишинг керак. Мен бу қарорим ўз тақдирим ва ФИФА келажагида бурилиш нуқтасига айланишини ҳис қилмоқдаман", дейди Платини.

Эслатиб ўтамиз, ФИФАнинг янги раҳбарини аниқлаш учун 2016 йилнинг 26 февралида сайлов ўтказилади. Ҳозиргача бразилиялик мураббий Зико ҳамда аргентиналик Диего Армандо Марадона бу сайловда иштирок этиш ниятини маълум қилган. ФИФАнинг амалдаги раҳбари Йозеф Блаттер эса 2 июнь куни ташкилотда порахўрлик билан боғлиқ можаролар бошланганидан кейин муддатидан аввал ўз лавозимини тарк этишга қарор қилганди.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 47677 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 64248 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34870 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19874 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75591 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60414 Жамият
Франция Трампнинг Афғонистон бўйича қарорини қўллаб-қувватлади
18:56 14 Жаҳон
Ўзбекистонда ўзиучар қурилмалардан фойдаланиш корхонаси ташкил этилади
Ҳамза Жумаев телевидениега қайтди
18:38 2332 Жамият
АҚШ миллий разведкаси собиқ раҳбари: Трампнинг Финиксдаги чиқиши кишини қўрқитмоқда
18:33 789 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар