Путин Рус география жамияти билан бирга экспедицияга чиқади

Жаҳон 29 Июль 2015 1720

Россия президенти Владимир Путин Рус география жамиятининг экспедицияларидан бирида иштирок этади. Унинг бу борадаги режалари ҳақида матбуот котиби Дмитрий Песков жамиятнинг 170 йиллик юбилейи арафасидаги медиаклуб йиғилишидаги чиқишида маълум қилди.
Интерфакс агентлигининг маълум қилишича, саёҳат 2015 йил августида амалга оширилиши мумкин.
Шунингдек, йиғилиш давомида 2015 йили жамият томонидан амалга ошириладиган асосий лойиҳалар ҳақида маълумотлар келтирилди. Хусусан, Россиянинг ғарбидаги ороллар, Иккинчи Жаҳон урушининг охирги жанги бўлиб ўтган Шумшу оролига саёҳатлар уюштирилади.

Кўпроқ янгиликлар