Қозоғистон киши бошига ЯИМ бўйича Россиядан ўтиб кетди

Жаҳон 29 Июль 2015 3186

2015 йилнинг биринчи ярми якунларига кўра Қозоғистон иқтисодиёти киши бошига ялпи ички маҳсулот кўрсаткичлари бўйича Россиядан ўзиб кетди. Башоратларга қараганда, йил якунларига кўра Қозоғистонда бу кўрсаткич киши бошига 12 424 долларни, Россияда эса 11 975 долларни ташкил қилади. Бу маълумотлар NB.kz нашри томонидан келтирилди.

Россия иқтисодиёт Ғарбнинг санкциялари боис мураккаб вазиятга учради ва эндиликда бир қатор жиддий қийинчиликларни бошидан кечирмоқда. Бу биринчи навбатда энергия хом ашёсига бўлган нархларнинг тушиб кетиши ҳамда шундан келиб чиққан рубль курсининг долларга нисбатан кучсизлиги билан боғлиқдир. ОПЕК башоратига кўра, Россияда ЯИМ 2015 йили 2.8 фоизга қисқаради ва 1.755 трлн долларни ташкил қилади, бу долларнинг 59 рублга тенг курси билан ҳисоблаганда 103.6 трлн рублни ташкил қилади. Россия аҳолиси сони энг камида 146.6 млн кишини ташкил қилади, шу тариқа жон бошига ЯИМ 706.5 минг рубль ёки 11 975 долларга тенг бўлади. Бу кўрсаткичнинг тушиб кетиши нафақат макроиқтисодий фоннинг бузилиши, балки аҳолининг Қрим ва Севастополь ҳисобига 2.3 млн кишига кўпайгани билан ҳам боғлиқдир.

Ўз навбатида, Қозоғистонда ЯИМ Осиё тараққиёт банки башоратига кўра 1.9 фоизга ошиб, 216.3 млрд долларни ташкил қилади. Бу ўртача 1 доллар – 189 танга курси бўйича 40.9 трлн тангани деганидир. Аҳолининг йилига 1.5 фоизга ошиши эътиборга олинса, йил якунида қозоғистонликлар сони 17.7 млн кишини ташкил қилади, жон бошига ЯИМ эса 2.4 млн танга ёки 12 424 долларни ташкил қилади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35553 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74706 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11258 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 140010 Жамият
Ироқ бош вазир: Талл-Афорда ИШИДга қарши ҳужум бошланди
09:12 9 Жаҳон
БМТ бош котиби Финляндиядаги терактни қоралади
09:07 24 Жаҳон
АҚШда юк машинасининг музлатиш камерасидан 60 нафар мигрант топилди
09:03 226 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
08:53 231 Жамият
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 397 Жаҳон
Тинч океанида 1945 йилда чўктириб юборилган АҚШ крейсери топилди
08:34 1788 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар