Россельхознадзор (Россиянинг ветеринар ва санитар назорат бўйича Федерал хизмати) Россияга Венгриядан товуқ ва бошқа паррандаларнинг гўшт маҳсулотлар кириб келиши бўйича санкцияни вақтинчалик тўхтатди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берган.

Маълум қилинишича, Россельхознадзор ЕИдаги корхоналар бўйича текширув олиб бормоқда ва якуний хулосалардан кейин тақиқ бутунлай олиб ташланиб, маҳсулотларни етказиб бериш бошланиши мумкин.