28 июлдан Россия марказий банки захирани тўлдириш бўйича валюта операциялари ўтказишдан воз кечади. Бу ҳақда регуляторнинг хабарномаси орқали айтилди.
Асосий сабаб сифатида валюта бозоридаги кучли ўзгарувчанлик кўрсатилган.
27 июль куни банк захираларни 160 млн долларга тўлдирган эди. Бундай ҳажмдаги харидларни регулятор 2013 йил февралида амалга оширган эди.
Эслатиб ўтамиз, кеча долларнинг расмий курси 58 тийинга ошиб, 60.25 рублни, евро курси 53 тийинга ошиб, 66.7 рублни ташкил қилди.