Румменигге "Бавария" мухлисларини Мюллер ҳеч қачон жамоани тарк этмаслигига ишонтирмоқда

Спорт 29 Июль 2015 772

"Бавария” клуби бошқарув раиси Карл-Хайнц Румменигге яна бир марта жамоа ҳужумчиси Томас Мюллернинг трансферга қўйилмаганини таъкидлаб ўтди. Унинг ишонч билдиришича, Мюллер ўз футболчилик фаолиятини тўлиқ равишда "Бавария" учун бағишлайди.

“Менда шундай тасаввур мавжудки, Мюллер “Бавария”ни ҳеч қачон тарк этмайди. У бутсаларини михга илганидан кейин ҳам биз унга жамоадан бошқа иш топиб беришимиз мумкин. У "Бавария"да ўзини жуда яхши ҳис қилмоқда ва мухлислар унинг кетиши мумкинлиги борасида хавотирларга берилмасалар ҳам бўлади”, - дейди Руменигге Sport Bild нашрига берган интервьюсида.

Бундан аввалроқ, Мюллернинг трансфери учун “Манчестер Юнайтед” клуби томонидан 100 млн евро ҳамда унинг ўзига йилига 20 млн евро маош тўлаш ҳақида таклиф билдиргани хабар қилинганди.

Кўпроқ янгиликлар