Санкт-Петербург шаҳри, Фрунзе тумани суди 10 кишининг қотиллигида гумон қилинаётган 67 ёшли нафақахўр аёл Тамара Самсоновани ҳибсга олди. Бу ҳақда шаҳар прокуратураси маълум қилган.

Айни вақтда Самсонова расман бир кишининг ўлимида айбланмоқда. У терговда 79 ёшли аёлни заҳарлаб ўлдирганини тан олган.

Полиция маълумотларига кўра, у яна ўн нафар кишини ўлдирган бўлиши мумкин.

Маълум бўлишича, Самсонова ўз қотилликлари ҳақида кундалигига қайд этиб борган.

Кундаликдаги ёзувлар унинг томонидан 2000 ва 2003 йилларда 2 марта ўз уйида ижарада яшаган талабаларни ўлдирганини билиш мумкин. У ўз қурбонларини кўчага олиб бориб ташлаган.

Хабар қилинишича, Самсонова 3 марта руҳий касалликлар шифохонасида ётиб чиққан.