Буюк Британиянинг Саут-Шилдс шаҳридаги “Ал-Азҳар” университетининг қурилиш ишлари якунига етди. Мазкур тадбир 28 июль сешанба куни ушбу олий таълим муассасасининг очилиш маросими бўлиб ўтади деб ёзмоқда muslim.uz
Ушбу университет, Британия фуқароларига ислом дини ва унинг инсонпарварлик ғоялари ҳақида кенг қамровли маълумотларни тақдим этувчи таълим муассасаси бўлиб хизмат қилиши таъкидланмоқда. Университет ходимларидан бирининг сўзига кўра, бу шаҳарда мусулмонлар, бир асрдан кўпроқ вақтдан буён бошқа дин вакиллари билан дўстона, аҳил-иноқ яшаб келмоқда. Бу эса, Ислом бағрикенглик дини эканининг яққол намунасидир. Янги очилажак университет Ислом ва Қуръон тўғрисида кўпроқ билишни истовчи кишилар учун маърифат макони бўлиши табиийдир.