Шимолий Корея раҳбарияти сёрфинг қароргоҳи очилишини кўзда тутувчи режани маъқуллади, деб хабар беради The Guardian. Ташаббус муаллифлари – италиялик профессионал мураббий Ник Дзанелла ва АҚШнинг Uri Tours туристик агентлиги.
Халқаро сёрфинг уюшмаси вакили ва Хитойнинг сёрфинг бўйича терма жамоаси мураббийи бўлган Дзанелла бир йил давомида КХДРнинг шарқий қирғоғини ўрганганлигини таъкидлаб ўтди. У об-ҳаво шароитлари ва тўлқинлар сифатини текширган.
Кичик туристик гуруҳларга мўлжалланган қароргоҳ жорий йилнинг сентябрида очилади.