Туркия ТИВ матбуот котиби Танжу Билгич чоршанба куни АҚШ билан мамлакат жанубидаги Инжирлик базасидан Суриядаги ИШИД жангариларига қарши ҳаво операцияларида фойдаланиш ҳақида келишувга эришилганини тасдиқлади.

Илгарироқ мамлакат ҳукумати парламент 2014 йил 2 октябрида тақдим этган мандат асосида Туркия авиабазаларида АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари самолётларини жойлаштиришга рози бўлгани хабар қилинган эди. Коалициянинг жангариларига қарши ҳаво амалиётларида Туркия кучлари ҳам иштирок этади.

“Инжирлик базаси бўйича келишув биз томонимиздан имзоланди. База исталган пайтда очилиши мумкин. У авваламбор ИШИДнинг Суриядаги объектларига қарши қўлланилади”, – деди Билгич журналистлар билан мулоқот чоғида.