Уй қамоғи жазоси ҳарбий хизматчилар ва чет элликларга нисбатан қўлланилмайди

Ўзбекистон 29 Июль 2015 4220

Ўзбекистон парламентининг қуйи палатасида “Озодликни чеклаш шаклидаги янги жиноий жазонинг жорий қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунчилик актларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.
Бу ҳақда палатанинг демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари бўйича қўмитаси аъзоси Алия Юнусова маълумот берди.
“Лойиҳа Жиноий, Жиноий-процессуал ва Жиноий-ижро кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни кўзда тутади. Улар янги турдаги жиноий жазо – озодликни чеклаш шаклидаги жазонинг жорий қилинишини кўзда тутади”, – унинг сўзларини келтиради Norma.uz сайти.
Депутатнинг таъкидлашича, муқобил жазо тури катта ижтимоий хавф туғдирмайдиган (уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш) ва оғир бўлмаган жиноятлар (уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш) содир этилганида қўлланилиши мумкин.
“Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, бундай жазо тури ҳарбий хизматчиларга, чет эл фуқароларига ва Ўзбекистонда доимий рўйхатдан ўтмаган кишиларга нисбатан қўлланилиши мумкин”, – қўшимча қилди Юнусова.

Кўпроқ янгиликлар