Хитойлик туристлар ич кийимда 8 кг қуритилган трепанг олиб чиқишга ҳаракат қилди

Жаҳон 29 Июль 2015 2241

Россиялик божхоначилар икки нафар хитойлик туристларни текширганида, улар ич кийимларида 8 кг дан ортиқ қуритилган трепанг олиб чиқишга ҳаракат қилгани аниқланди. 12 пакетдаги бу деликатес ички кийимлардан ташқари, пойафзал ичига ҳам яширилган эди. Бу ҳақда ТАСС агентлигига Узоқ Шарқ божхона бошқармаси матбуот хизмати маълумот берди.
Айтилишича, хитойликлар шубҳали хатти-ҳаракатлари боис божхоначилар диққатини тортган. Метталлодетектор ҳеч нарсани аниқламаганига қарамай, улар асабийлашаверган. Натижада тинтув ўтказилган.
Контрабанданинг миқдори 300 минг рублни ташкил қилади. Воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилган.
Трепанг ёки денгиз бодринги Шарқ табобатида юқори қийматга эга бўлган ноёб денгиз маҳсулотидир. Россиянинг Приморье ўлкасида унинг популяцияси кичик бўлгани учун уни тутиш ва истеъмол қилиш тақиқланган. 1 кг қуритилган трепанг олиш учун тирик моллюскнинг 20 баробар кўпроғини йўқ қилиш керак.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 33146 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 18595 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 71594 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59137 Жамият
ЕЧЛ-2017/18 қуръасида саватчалар таркиби қандай бўлади?
15:04 622 Спорт
24 август куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзбекистон Футбол федерацияси ўзбек футбол мухлисларини «жазо»лади
14:50 3648 Спорт
Google ва Walmart ҳамкорлик ҳақида эълон қилишди
Афғонистон жанубида портлаш юз берди
14:40 631 Жаҳон
Жосусликда айбланиб қамалган Эркин Мусаев озодликка чиқарилди
Кўпроқ янгиликлар