Япониянинг Isuzu Motors компанияси “СамАвто” компанияси акциядори бўлади

Иқтисодиёт 29 Июль 2015 5235

Япониянинг Isuzu Motors компанияси ва “Ўзавтосаноат” АК 29 июль куни Тошкентда Самарқанд автомобиль заводи устав капиталидаги 8 фоиз улушни сотиш олиш бўйича келишувни имзолади. Бу ҳақда “Ўзавтосаноат” АК матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Томонлар Самарқанд автомобиль заводини узоқ муддатли ривожлантириш стратегияси, жумладан модель қаторини янгилаш ва кенгайтириш, маҳаллийлаштириш даражасини чуқурлаштириш, илғор япон технологиялари ва ишлаб чиқариш жараёнларини киритиш бўйича келишувга эришдилар.

“Isuzu Motors’нинг Самарқанд автомобиль заводи акциядорлари қаторига кириши бизнинг “Ўзавтосаноат” билан ҳамкорлигимизнинг кутилган босқичи бўлди”, деб таъкидлаб ўтди Isuzu Motors ижрочи вице-президенти ва директори Таканобу Фурута.

“Ўзбекистонда транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва саноат ишлаб чиқаришни фаол ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳаларни ҳисобга олиб, биз иқтисодиётнинг турли тармоқларида сифатли юк автомобилларига катта талаб борлигини кўрмоқдамиз”, деб қўшимча қилиб ўтди Фурута.

Isuzu Motors ва «Ўзавтосаноат» ўртасидаги ҳамкорликка 2007 йилда асос солинган. Сиқилган табиий газда ишловчи янги юк машиналари модели ишлаб чиқарилишининг ўзлаштирилиши бу ҳамкорлик ривожланишининг муҳим босқичи бўлди. Isuzu Motors “СамАвто”нинг технологик ҳамкори ҳисобланиб, заводда ишлаб чиқариладиган автобус, ўртача тоннаждаги юк машиналари ва бошқа тижорий техникага шасси ва двигателлар етказиб беради.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71709 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37286 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21607 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81400 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61967 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 1279 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 893 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 806 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 361 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 683 Маданият
Кўпроқ янгиликлар