“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ жорий йилда ўз йўловчи ва юк ташишлари хизматлари учун нархларни оширишни режалаштирмаяпти.

Аввалроқ “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК 15 июлдан маҳаллий йўналишдаги рейсларда йўловчи, юк ва почта ташиш хизматлари нархини 12 фоизга ошириши маълум қилинганди.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбариятининг таъкидлашича, темир йўл ташишлари учун нархлар ошмайди.

“Бизнинг молиявий-иқтисодий кўрсаткичларимиз прогнозлар доирасида 3 фоизлик кичкина устунлик билан олдинда бормоқда. Бу бизга режалаштирилган барча инвестицион дастурларни тўлиқ ҳажмда бажариш ва бизнес-режани амалга ошириш имконини беради”, деб хабар берди Uzbekistan Today агентлигига “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарув раиси ўринбосари Даврон Деҳқонов.